Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2262 марта ўқилди

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни иш берувчи томонидан қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

  • бир йўла бериладиган нафақани;
  • боқувчининг йўқотилган иш ҳақи ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ҳар ойлик тўловларни;
  • қўшимча харажатларни компенсация қилишни.

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:
  • вояга етмаган шахсларга — 18 саккиз ёшга тўлгунига қадар;
  • 18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар;
  • 55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;
  • марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Chat