Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5284 марта ўқилди

Компенсация — ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларни ўз ичига оладиган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси.

Сотиб олинганлиги учун компенсация тўланадиган реабилитация техник воситалари ёки кўрсатилган хизматларга қуйидагилар киради:
  • кресло-аравачалар;
  • кичик габаритли аравачалар;
  • эшитиш мосламалари;
  • ҳассалар ва қўлтиқтаёқлар;
  • реабилитация техник воситасини жорий таъмирлаш харажатлари.

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация олиш учун ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Махсус комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича компенсация тўлаш тўғрисида ариза;
  • ногиронлиги бўлган шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури нусхаси;
  • туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг белгиланган тартибда реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминлаш учун ногиронлиги бўлган шахс ҳисобга қўйилган сана тўғрисидаги маълумотномаси;
  • реабилитация қилишнинг техник воситаси сотиб олинганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқлайдиган чек, квитанция, талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатнинг нусхаси;
  • реабилитация қилишнинг техник воситасининг техник паспорти нусхаси.

Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоб рақамидан ўтказилади.

Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Ҳаётий мисол:

Савол: Ф. исмли шахс I гуруҳ ногирони эканлиги ва ўзининг маблағи ҳисобидан сотиб олган кресло-аравача учун компенсация олиш мақсадида, тегишли ҳужжатларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдим этгани, у ердагилар компенсация пули кресло-аравачанинг ўртача қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши ҳақида айтишгани, шу сабабли кресло-аравачанинг ўртача  қиймати қандай тартибда аниқланиши ҳамда ушбу тўлов неча кунда амалга оширилиши юзасидан тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: Ҳақиқатдан ҳам, белгиланган тартибга кўра компенсация реабилитация техник воситаси ёхуд кўрсатилган хизматларнинг ўртача қийматидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

Реабилитация техник воситасининг ўртача қиймати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий йилда белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари асосида буюртмалар жойлаштирилган тегишли реабилитация техник воситаси нархига тенг бўлган суммада белгиланади.

Хизматларнинг ўртача қиймати жорий йилда ушбу воситаларни ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган реабилитация техник воситаларини таъмирлашга тарифлар ва баҳолар асосида белгиланади.

Компенсация Махсус комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тўланади.

Chat