Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14742 марта ўқилди

Сертификат кимларга керак

Магистратура мутахассисликлари ва олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига қабулда хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки халқаро тан олинган сертификат талаб этилади.

Талаб қилинадиган даража талабгор танлаган таълим соҳасига қараб фарқ қилади.

C1 талаб қилинадиган йўналишлар

Хорижий тиллар йўналишлари бўйича магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълимга қабулда сертификат даражаси камида C1 бўлиши шарт.

Масалан, тан олинган инглиз тили сертификатлари рўйхатида C1 даражасига:

— IELTS Academic — 7.0–8.0;

— TOEFL iBT — 95–113;

— Cambridge English Qualifications C1 Advanced — 180–199 каби натижалар мос келади.

B2 талаб қилинадиган соҳалар

Қуйидаги таълим соҳаларида камида B2 даражаси талаб қилинади:

— гуманитар фанлар;

— биологик ва турдош фанлар;

— математика ва статистика;

— бизнес ва бошқарув;

— ҳуқуқ;

— хизмат кўрсатиш;

— ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар;

— журналистика ва ахборот;

— ахборот-коммуникация технологиялари.

Инглиз тили бўйича B2га, жумладан:

— IELTS Academic — 5.5–6.5;

— TOEFL iBT — 72–94;

— Cambridge B2 First — 160–179 мос келади.

B1 талаб қилинадиган соҳалар

Юқорида C1 ёки B2 белгиланмаган бошқа таълим соҳалари, шунингдек маданият ва спорт мутахассисликлари учун камида B1 даражадаги сертификат талаб этилади.

Амалдагӣ рўйхатда инглиз тили бўйича B1 даражасига, жумладан:

— миллий сертификат — B1;

— IELTS Academic — 4.0–5.0;

— TOEFL iBT — 42–71;

— Cambridge B1 Preliminary — 140–159 даражалари мос келади.

Эслатма: сертификатнинг ўзи мавжуд бўлиши етарли эмас. Унинг даражаси талабгор танлаган магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги учун белгиланган C1, B2 ёки B1 минимал талабига мос бўлиши шарт.

Қайси сертификатлар тан олинади

Тан олинадиган сертификатлар алоҳида норматив рўйхат билан белгиланади.

Инглиз тили бўйича рўйхатда, жумладан:

— чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат;

TOEFL iBT;

Cambridge English Qualifications;

IELTS Academic;

— iTEP Academic Plus;

— айрим мақсадлар учун Aptis ва Cambridge Linguaskill каби сертификатлар мавжуд.

Рўйхат француз, немис ва бошқа хорижий тиллар бўйича ҳам тан олинадиган миллий ва халқаро сертификатларни ўз ичига олади.

Рўйхат янгиланиб туради

Сертификатлар рўйхати ўзгармас ҳужжат эмас. Унга 2025 йилда 3515-1, 2026 йил 2 июнда эса 3515-2 рақами билан ўзгартиришлар киритилган.

Chat