Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2131 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳимоясидадир. Чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилишлари мумкин.    


Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик идораларига мурожаат қилиш
  • Дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланадилар.
  • Муаммоли масалалар юзага келганда, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик идораларига мурожаат қилиш мумкин.
  • Хорижга чиқаётган фуқароларга чиқиш режалаштирилаётган давлатга хорижий фуқароларнинг кириши тўғрисидаги маълумотларни олдиндан ўрганиши тавсия этилади. Бунда ўша давлатнинг дипломатик ёки консуллик идораси веб-саҳифасидан ахборот олиш мумкин.
  • Шунингдек, хорижга чиқишдан олдин ўша давлатдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонаси ва консуллик идорасининг манзили ва телефон рақамларини билиб олиш тавсия этилади. Чунки бу идоралар хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўрадилар.

Хорижий давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлариги мурожаат қилиш
  • Ҳар қандай фуқаро ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзи борган мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (полиция)га мурожаат этиши мумкин. Улар Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик идорасини бундан хабардор қилади.


Қўшимча маслаҳатлар ҳамда эслатма ва таклифлар

Chat