Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1502 марта ўқилди

Интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланиш ҳуқуқи тегишли бўлади.

  • Ҳуқуқ эгасига мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг рухсати билан йўл қўйилади.
  • Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахс фойдаланишига рухсат беришга ҳақли ва, агар бу Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунларнинг қоидаларига зид бўлмаса, уларни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли.

Мутлақ ҳуқуқларни чеклашга, шу жумладан интеллектуал мулк объектидан бошқа шахслар фойдаланишига имконият бериш йўли билан чеклашга, бу ҳуқуқларни ҳақиқий эмас деб топишга ва уларни тугатишга (бекор қилишга) Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда, доираларда ва тартибда йўл қўйилади.

  • Мутлақ ҳуқуқларни чеклаш бундай чеклаш интеллектуал мулк объектидан нормал фойдаланилишига ўринсиз зиён етказмаган ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини асоссиз камситмаган тақдирдагина татбиқ этилади.

Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

Мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтиши

Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар эгасига тегишли мулкий ҳуқуқлар, агар ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқ эгаси томонидан шартнома бўйича бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин, шунингдек бу мутлақ ҳуқуқлар мерос бўлиб ва юридик шахс — ҳуқуқ эгаси қайта ташкил этилганда ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади.

Мулкий ҳуқуқларнинг шартнома бўйича ўтказилиши ёхуд уларнинг универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши муаллифлик ҳуқуқининг ва бошқа бегоналаштирилмайдиган ҳамда ўзгага ўтказилмайдиган мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига ёки чекланишига сабаб бўлмайди. Бундай ҳуқуқларнинг ўтказилиши ёки чекланиши тўғрисидаги шартнома шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.

  • Шартнома бўйича ўтказиладиган мутлақ ҳуқуқлар унда аниқлаб қўйилиши лозим. Шартномада бошқа шахсга ўтказиладиган ҳуқуқ сифатида кўрсатилмаган ҳуқуқлар, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, ўтказилмаган деб ҳисобланади.

Мутлақ ҳуқуқни унинг амал қилиш даврида чекланган вақтга бошқа шахсга беришни назарда тутувчи шартномага нисбатан лицензия шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.

Chat