Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 588 марта ўқилди

Саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқ муаллифга (ҳаммуаллифларга) ёки унинг (уларнинг) ҳуқуқий ворисига (ҳуқуқий ворисларига) тегишли бўлади ва патент билан тасдиқланади.

Агар саноат мулки объектини бир нечта шахс бир-биридан мустақил равишда яратган бўлса, патент олиш ҳуқуқи патент бериш ҳақидаги талабномани Вазирликка биринчи бўлиб топширган шахсга тегишли бўлади.

Муаллиф (ҳаммуаллифлар), агар ўзи (ўзлари) яратган саноат мулки объектини бошқалар ғайриқонуний ўзлаштириб олиши натижасида бу объектга талабнома топширилган ёки патент олинган бўлса, патент берилганлиги юзасидан низолашиш ёхуд патент эгаси сифатида ўзига (ўзларига) патентнинг ўтказилишини суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.

  • Саноат мулки объектининг патенти давлат экспертизаси ўтказилганидан кейин берилади.
  • Саноат мулки объектининг патенти саноат мулки объекти устуворлигини, унга муаллифликни ва патент эгасининг саноат мулки объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.

Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи саноат мулки объекти рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан амалда деб ҳисобланади.
Вазирликка патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан ҳисоблаганда ихтиро патенти йигирма йил мобайнида, саноат намунаси патенти 10 йил мобайнида, фойдали модель патенти 5 йил мобайнида амал қилади.

Ихтиро патентининг амал қилиши қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда патент эгасининг илтимосномасига биноан Вазирлик томонидан кўпи билан 5 йил муддатга узайтирилиши мумкин. Бундай ихтиро патентининг амал қилишини узайтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маъмурий регламент билан белгиланади.

Саноат намунаси патентининг ва фойдали модель патентининг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан Вазирлик томонидан тегишинча 5 йилга ҳамда 3 йилга узайтирилиши мумкин.

  • Ихтиро ҳамда фойдали модель патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси (бундан буён матнда унинг муҳим белгилари мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.
  • Саноат мулки объекти патенти, шунингдек уни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади.

Саноат наъмуналари бўйича давлат хизматлари

Chat