Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15822 марта ўқилди

Жисмоний ва юридик шахслар автотранспорт воситалари учун ҳарф ва рақамлар комбинациясини (“буюртма рақам”) танлаган ҳолда рўйхатдан ўтказиш давлат рақамини олишлари мумкин.

  • Бунинг учун автотранспорт воситасининг эгаси доимий яшаш жойидаги ҳудудий ЙҲХДХ органига ҳарф ва рақамлар комбинациясини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши керак.

Мурожаат 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Мурожаатда кўрсатилган ҳарф ва рақамлар комбинациялари мавжуд бўлса, у заҳирага олиб қўйилади ва бу ҳақида мурожаат этувчига хабар берилади.

  • Мурожаат этувчи 3 иш куни ичида БҲМнинг 150 бараварида тўлов тўлиқ тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши зарур.
  • Шундан сўнг ҳудудий ЙҲХДХ органи бир ой муддатда танланган ҳарф ва рақамлар комбинациясини мурожаат этувчига тақдим қилади.
  • Мазкур давлат рақами тақдим этилгунга қадар автотранспорт воситаси вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариб турилади.

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган ставка бўйича РЎДРБ берилгунгача автотранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказишда илгари берилган (илгари фойдаланишда бўлган) РЎДРБ берилади автотранспорт воситаси эгасидан ёки унинг вакилидан илгари берилган (илгари фойдаланилган) РЎДРБни бериш учун тўлов ундирилмайди.

Chat