Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24597 марта ўқилди

Ўзбекистон банклари омонат ставкаларини пасайтира бошлади

Омонат дафтарчаси нимани тасдиқлайди?

Агар банк ва омонатчи ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фуқаро билан банк омонати шартномаси тузилгани ва унинг ҳисобварағига пул маблағлари киритилгани омонат дафтарчаси билан тасдиқланади.

Банк омонати шартномасида эгасининг номи ёзилган омонат дафтарчасини бериш назарда тутилади.

Омонат дафтарчасида қандай маълумотлар бўлиши керак?

Унда:

  • банк ёки тегишли филиал номи ва жойлашган манзили;
  • омонат ҳисобварағи рақами;
  • ҳисобвараққа киритилган маблағлар;
  • ҳисобварақдан чиқарилган маблағлар;
  • дафтарча банкка тақдим этилган вақтдаги қолдиқ кўрсатилиши ва банк томонидан тасдиқланиши керак.

Агар бошқа ҳолат исботланмаса, дафтарчада кўрсатилган маълумотлар банк билан омонатчи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланади.

Омонатни олиш учун дафтарча тақдим этиладими?

Ҳа. Омонат дафтарчаси тақдим этилганда банк омонатни беради, унга тегишли фоизларни тўлайди ва омонатчининг ҳисобварақдаги маблағни бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги топшириғини бажаради.

Омонат дафтарчаси йўқолса нима қилиш керак?

Эгасининг номи ёзилган омонат дафтарчаси йўқолса ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келса, омонатчи банкка ариза бериши мумкин.

Банк аризага асосан янги омонат дафтарчасини беради.

Эслатма: омонат дафтарчасининг йўқолиши омонатдаги маблағнинг йўқолганини англатмайди. Бундай ҳолатда хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш керак.

Chat