Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11301 марта ўқилди

Пул жўнатиш учун
  • банк бўлинмасига (филиал, минибанк) мурожаат қилиш;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этиш;
  • қабул қилувчининг Ф.И.Ш.ни кўрсатиш (қўшимча маълумот сифатида телефон рақамини);
  • қабул қилувчи пул маблағларини қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатни танлаш;
  • кассага жўнатма суммаси ва комиссион ҳақ ҳажмида нақд пул маблағларини тўлаш.

Бунда пул ўтказмалари шахобчасида жўнатмани юбориш учун ариза тўлдирилади. Шундан сўнг пул ўтказмалари оператори дастурдан жўнатмани юборади ва мижозга ариза нусҳасини беради.

Пулни банкдан олиш учун
  • банк шаҳобчасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта) билан мурожаат қилиш;
  • ўтказманинг назорат рақамини, ўтказма миқдори ва валютасини банк ходимига маълум қилиш;
  • пул ўтказмасини қабул қилиш учун аризага имзо қўйиш;
  • банк кассасидан нақд пулни олиш.

Бошқа жисмоний шахс номига келган пул жўнатмасини олишнинг имкони йўқ.

  • Фуқароларнинг халқаро пул жўнатмалари чекловларсиз амалга оширилади. Пул маблағлари фуқароларга улар келиб тушган валютада берилади.
Chat