Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2421 марта ўқилди

Агар багаж манзилга етиб келмаса ташувчи томонидан белгиланган шакл бўйича далолатнома тузилади ва бир нусхаси йўловчига берилади.

Бундай ҳолда йўловчи ёки унинг вакили багажнинг ташилиши бузилган ҳолларда ташиш йўналишидаги биринчи ёки охирги ташувчига зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилиши мумкин.

Багаж шикастланган ҳолда ёки камомад билан етиб келган тақдирда ҳаракатланиш
  • Шикастланган ёки камомади бор багажлар бўлган ҳолларда ёки ташувчи томонидан ташиш шартномаси талаблари бузилган бошқа ҳолларда, ташувчи томонидан белгиланган шакл бўйича, ташишнинг бузилиши тўғрисида далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси йўловчига берилади.
  • Бундай ҳолда йўловчи ёки унинг вакили багажнинг ташилиши бузилган ҳолларда ташиш йўналишидаги биринчи ёки охирги ташувчига зарарни қоплаш тўғрисида даъво қилиши мумкин.

Талаб қилиб олинмаган (қолдириб кетилган) багажни сақлаш
  • Агар етиб келган багаж талаб қилиб олинмаган бўсла, у сақлаш учун аэропортнинг тегишли хизматига топширилади, ундан сўнг бундай багажнинг эгасини қидириш ҳамда уни эгасига етказиб беришни ташкил этиш чоралари кўрилади.
  • Талаб қилиб олинмаган багаждаги тез бузиладиган нарсаларда бузилиш белгилари аниқланган тақдирда, улар йўқ қилиниши лозим. Багаж мутасадди ходимлар иштирокида очилиб, ундан бузилган нарсалар далолатнома асосида олиб ташланиши мумкин. Сўнг, багажда қолган нарсалар рўйхати тузилиб, ёпилади ҳамда муҳрланади.
  • Далолатномада багажнинг дастлабки ҳолати (вазни, ҳажми) ва ўлчаш натижалари акс эттирилиши шарт. Багажда қолган нарсалар рўйхати далолатномага илова қилинади.
  • Чет эллик ташувчилар томонидан олиб келиниб, талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 7 кун сақланади ва уни олиб келган ташувчининг рейси билан қайтариб юборилади.
  • Талаб қилиб олинмаган багаж аэропортда кўпи билан 3 ой сақланади ва аэропортнинг тегишли хизмати томонидан йўқ қилинади.

Талаб қилиб олинмаган багажни йўқ қилиш тартиби
  • Уч ой муддати тамом бўлгач, аэропорт директори томонидан талаб қилиб олинмаган багажларни йўқ қилиш бўйича Комиссияси тузилади.
  • Талаб қилиб олинмаган ва йўқ қилиниши лозим бўлган багажларнинг рўйхати тузилади
  • Ушбу рўйхатга Талаб қилиб олинмаган багажни рўйхатга олиш журнали, талаб қилиб олинмаган багажнинг эгасини қидириб топиш учун берилган эълон нусхалари, багажни сақлашга қабул қилиш бўйича далолатнома нусхаси илова қилинади.
  • Комиссия аъзолари багажни очади ва ундаги предметларни хусусиятларига кўра ажратиб, йўқ қилиш учун қопларга жойлайди.
  • Комиссия қарори далолатнома билан расмийлаштирилади ва унда:
  • йўқ қилиш учун ажратилган багажлар сони;
  • багажларнинг ичидаги предметлар рўйхати;
  • ёқиб юбориш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар жойланган идишларнинг тартиб рақамлари кўрсатилиши керак.
  • Ушбу қарор багаждаги предметларни йўқ қилиш учун асос ҳисобланади.
  • Багажларни йўқ қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар, шунингдек уларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи видео ва фото материаллар тегишли аэропортда сақланади.

Талаб қилиб олинмаган қимматбаҳо багажни йўқ қилиш тартиби
  • Ёқиб юбориш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар, жумладан қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо тошлар, табиий марваридлар ва бошқа шунга ўхшаш предметлар эса, алоҳида рақамланган ва муҳрланган идишларга жойлаштирилади.
  • Ёқиш орқали йўқ қилиб бўлмайдиган предметлар механик бузиш орқали, фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келтирилгандан сўнг, йўқ қилинади.
  • Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо, яримқимматбаҳо тошлар ҳамда табиий марваридлар ва бошқа шунга ўхшаш предметлар йўқ қилинмайди.
  • Бундай предметлар бўйича Комиссия аъзолари томонидан икки нусхада уларнинг вазни ва алоҳида белгилари кўрсатилган рўйхат тузилади. Аэропорт директори томонидан рўйхат расмийлаштирилгач, уч иш куни ичида унда назарда тутилган предметларни тасарруф қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши шарт.
  • Багажларни йўқ қилиш бўйича тегишли ҳужжатлар, шунингдек уларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи видео ва фото материаллар тегишли аэропортда сақланади.


Етказилган зарарни қоплашни рад этиш ҳолатлари
  • етказилган зарарлар учун талабнома билдириш муддати ўтиб кетганда;
  • багажнинг ичида бўлган зарур ҳужжатлар ёки бошқа буюмларнинг кечикиши натижасида йўловчи томонидан кўриладиган зарарлар учун;
  • йўловчининг хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги ёки аэропортда хавфсизликни таъминлаш мақсадида багажнинг кечикканлиги натижасида етказилган зарарлар учун;
  • йўловчининг айби билан багаж ташишнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ ташишга тайёрланмаган ҳолда топширилганлиги натижасида келиб чиқадиган зарарлар учун.

Chat