Шрифт ўлчами
Кўриниш
Автомобиль йўллари таснифлари.а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси – махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади.
б) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари давлат мулки ҳисобланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
в) хўжалик автомобиль йўллари давлат ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Хўжалик автомобиль йўллари жумласига технологик мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари киради.
Ўзбекистондаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари давлат қўмитаси сайтига ўтиш.
Автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича бош буюртмачилар.
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси» ДУК;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари таркибидаги минтақавий йўлларга буюртмачи хизматлари.
Қуйидагилар автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳачи ташкилотлар ҳисобланади: