Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3675 марта ўқилди

Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш махсус ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси ҳисобланади.

"Ўзйўлинспекция" марказий аппаратининг асосий вазифалари:
  • ҳудудий бўлинмалар, синов лабораторияси ва таркибидаги ташкилот билан биргаликда «Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
  • йўл қурилиши соҳасида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда қатнашиш ва таклифлар киритиш;
  • қонун ҳужжатларига биноан йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини бажариш;
  • автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.

"Ўзйулинспекция" ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари:
  • ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
  • комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;
  • автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.

Chat