Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3023 марта ўқилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи бир қатор корхоналар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги йўналишида ўтказиладиган кўргазмаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайташ ишлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий фирма ва компаниялар ўз маҳсулотлари билан иштирок этадилар. Кўргазмалар давомида улар билан ҳам зарурий ускуналарни харид қилиш бўйича музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш мумкин. Шу билан биргаликда, қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи кўпгина хорижий компаниялар Ўзбекистонда доимий фаолият юритувчи ўз ваколатхона ва савдо уйларини очганлар. Тадбиркор ва фермерлар ушбу ваколатхоналарга ҳам ташриф буюриб, ўзи учун зарур бўлган ускуналарни харид қилиш бўйича буюртмалар бериши мумкин бўлади.
Қайта ишлаш ускуналар фермернинг ўз маблағи ҳисобига ҳамда кредит ёки лизинг орқали харид қилиниши ҳам мумкин.

Chat