Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9173 марта ўқилди

Ярашув тўғрисидаги ариза
  • ёзма шаклда берилади 
  • жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги ва ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос кўрсатилади

Ярашув тўғрисидаги аризани топшириш

Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин.

Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.

Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.

Chat