Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8193 марта ўқилди

Ярашув институтини қўллашда суд
  • ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;
  • гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўз айбига ихтиёрий иқрор бўлганлигини;
  • гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;
  • жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;
  • етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;
  • гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди.

Жабрланувчи Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.

Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради.

Chat