Адвокатлар реестри — адвокат, унинг мақоми ва у фаолият юритаётган адвокатлик тузилмасига оид маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси. Реестрдаги маълумотлар барча учун очиқ.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган адвокатларни e-advokat.uz тизимидаги очиқ реестр орқали текшириш мумкин. Advice.uz’нинг амалдаги саҳифаси ҳам айнан ушбу расмий реестрга йўналтиради.
Адвокат билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузишдан олдин унинг амалдаги адвокат мақоми борлигини текшириш мақсадга мувофиқ.
Реестр адвокат сифатида мурожаат қилаётган шахснинг ҳақиқатан ҳам расмий мақомга эгалигини ва қайси адвокатлик тузилмасида фаолият юритаётганини аниқлашга ёрдам беради. Адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Адвокатлик гувоҳномасида махсус QR-код мавжуд.
Уни сканерлаш орқали:
Адвокатлик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади.
Агар шахс ўзини адвокат деб таништирса, аммо унинг маълумотлари очиқ адвокатлар реестрида топилмаса, шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин маълумотни аниқлаштириш лозим.
Бунинг учун Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки адлия органига мурожаат қилиб, адвокатнинг мақоми ҳақида қўшимча маълумот олиш мумкин.
Амалдаги малака комиссиялари тўғрисидаги Низомда ҳам мурожаатда кўрсатилган шахс адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари реестрида мавжуд бўлмаса, бу ҳолат адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатишни рад этиш асосларидан бири сифатида белгиланган.
Эслатма: адвокат билан шартнома тузишдан олдин унинг Ф.И.О., адвокатлик мақоми ва адвокатлик тузилмаси ҳақидаги маълумотларни расмий реестрдан текшириш хавфни камайтиради.