Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10915 марта ўқилди

Истеъмолчи шартнома тузиш йўли билан товарни (иш хизмат)ни эркин сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу шартномага кўра сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) истеъмолчига муайян миқдордаги ва мақбул сифатли товарни мулк қилиб топшириш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) мажбуриятини, истеъмолчи эса, шартлашилган пулни тўлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.       

Нарх ёрлиғи билан безатилган намойиш этилаётган товарлар ва ташриф буюрувчи томонидан тақдим этилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар шартнома тузиш учун таклиф сифатида қабул қилинади.

  • Шартнома оғзаки ёки ёзма тузилади.
  • Шартнома бўйича сотувчи истеъмолчига сифатли товарни мулк қилиб топширади, истеъмолчи эса пулни тўлайди.
  • Товарлар учун тўлов нақд пул ёки пул ўтказиш (пластик карта, электрон тўловлар) орқали амалга оширилиши мумкин.
  • Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги шартнома томонлар ўртасида шартнома мавзуси, миқдори, нархи ва ҳ.к. бўйича келишувга эришилганда тузилган ҳисобланади.
Chat