Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8570 марта ўқилди

Товар сотилаётганда истеъмолчиларга у ҳақда маълумот берилиши шарт.

Товар ҳақидаги маълумотда қуйидагилар кўрсатилади
  • товарнинг асосий хусусиятлари рўйхати;
  • нархи ва сотиб олиш шартлари;
  • ишлаб чиқарилган санаси;
  • ишлаб чиқарувчининг кафиллик мажбурияти;
  • товардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари;
  • товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати;
  • ишлаб чиқарувчининг гувоҳномаси ёки лицензияси рақами;
  • товарни таъмирлаш (хизмат кўрсатиш) корхоналарининг манзиллари;
  • товарларни хавфсиз сақлаш қоидалари.

Театр-концерт тадбирлари ўтказилаётганда, фонограммадан фойдаланиш тўғрисида ахборот берилиши лозим.      

Товар ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ҳақидаги маълумотлар қуйидагича етказилади
  • ишлаб чиқарувчи – корхона номи, манзили ҳақида товар этикети ёки товар белгисида кўрсатади;
  • сотувчи (ижрочи) – фирма номи, манзили ва иш тартиби ҳақида пешлавҳада (вывеска) акс эттиради.

Истеъмолчиларга товарлар тўғрисида нотўғри ахборот тақдим этиш жаримага сабаб бўлади.

Chat