Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 146219 марта ўқилди

  • Даромад солиғининг солиқ тўловчилари – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан даромад олувчи Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган жисмоний шахслардир.
  • Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти – тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр давомида 183 календар кундан кўпроқ муддат Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахс ҳисобланади.
  • Солиқ солинадиган база – солиқ солиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) солиқ давридаги ҳар бир ойнинг оҳирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.

Солиқ базаси ҳар бир солиқ солиш объекти бўйича алоҳида аниқланади.       


Жисмоний шахсларнинг жами даромадига қуйидагилар киради:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;
  • Иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган ходимларга ҳисобланадиган ҳамда тўланадиган барча тўловлар (иш ҳақи, премия, қўшимча тўловлар, компенсациялар ва б.) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

2) мулкий даромадлар;
  • Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларига фоиз тўловлари, дивидендлар, мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар, мулкни сотишдан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар киради.

3) моддий наф тарзидаги даромадлар;
  • Моддий наф тарзидаги даромадлар бўлиб, солиқ агенти томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаши, жисмоний шахснинг солиқ агенти олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари ва ҳ.к.

4) бошқа даромадлар.
  • Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига пенсия ва нафақалар, моддий ёрдам, ютуқлар ва бошқалар киради.


Даромад солиғини тўлаш:

  • даромад манбаида;
  • даромадлар тўғрисидаги декларация асосида амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни даромад манбаида тўлаш – жисмоний шахсга солиққа тортиладиган даромадни берадиган юридик шахс (тўлов манбаи) томонидан тўланиши дегани.

  • Масалан, “иш берувчи – ходим” муносабатларида даромад манбаи “иш берувчи” ҳисобланади. Дивиденд тўлашда эса корхона даромад манбаи ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, даромад солиғини ҳисоблаш ва тўлашни юридик шахслар амалга оширади. Шу аснода, даромад олувчи жисмоний шахс қўшимча солиқлар тўлаш мажбуриятларидан ҳоли.
  • Жисмоний шахсларнинг даромад манбаида ушлаб қолинмаган даромадлари (мулкни ижарага бериш, мол-мулкни сотиш, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида олинган даромадлар) декларация қилиниши керак. Декларация асосида солиқ тўлаш тартиби билан ҳаволада танишинг.

Фойдали ҳаволалар:

Chat