Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25310 марта ўқилди

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар ер солиғини тўловчилардир.

► Ҳокимиятлар томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади.

Қуйидаги ер участкалари бўйича ер солиғи тўланади
  • деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
  • якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
  • жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;
  • хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
  • мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;
  • мулк қилиб сотиб олинган ер участкалари;
  • тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди. Бунда кўп квартирали уйларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганда ер солиғи умумий асосларда тўланади.


Ер солиғи калькулятори

Chat