Шрифт ўлчами
Кўриниш
Уй-жой фондининг ижтимоий нормаси:
Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахсларни бир хонага ёки бир хонали квартирага жойлаштирилишига йўл қўймаслик мақсадида ижтимоий нормадан ортиқча турар жой берилиши мумкин.
Ташкилотларда ишлаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг иш жойида ёки истагига кўра яшаш жойида фуқаро томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокими номига (идоравий уй-жой фондида мазкур ташкилотнинг раҳбари номига) ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
Ариза ва зарур бўлган ҳужжатлар жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг тегишли комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Фуқароларнинг уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотларни тақдим этганлиги, бошқа фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари бузилганлиги ва уй-жойни тақдим этиш бўйича масалани ҳал этишда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланганлиги уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритишни рад этишга асос бўлади.
Фуқаролар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобига киритиш рад этилганлигидан норози бўлган тақдирда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки ташкилотларнинг юқори турувчи органларига, шунингдек, судга шикоят қилиши мумкин.
Муниципал, идоравий коммунал уй-жой фондларидаги уйларни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча ўша уйда яшамаганида турар жой 6 ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.
Вақтинча яшамаган фуқароларнинг турар жойи қуйидаги ҳолларда 6 ойдан ортиқ муддатга сақланиб туради.
Уй-жой фондига эга бўлган ташкилотлар уларнинг касаба уюшмаси билан биргаликда уй-жойларни тақсимлайди.
Фуқароларга яшаш учун тақдим этиладиган уй-жой белгиланган санитария, ёнғинга қарши ва техник талабларга жавоб бериши зарур.
Фуқароларни бўшаган уй-жой сифатида авария ҳолатидаги ва нураган уйлар, ертўлалар, барак ва яшаш учун мос бўлмаган бошқа биноларга, шунингдек бузиш, капитал таъмирлаш ёки нотурар уйлар тоифасига киритилиши лозим бўлган турар жойларга жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Турар жойларни тақдим этишда эр ва хотиндан ташқари битта хонага ёки бир хонали квартирага турли жинсдаги шахсларни жойлаштириш тақиқланади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, юрак-қон томир ва бошқа оғир касалликлар билан хасталанган фуқароларга турар жой уларнинг истагига кўра кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ёки лифт билан жиҳозланган уйлардаги квартира берилади.
Тақдим этиладиган уй-жойнинг ўлчамини белгилашда, оилада ҳомиладор аёлнинг борлиги эътиборга олиниши лозим.
Турар жойга ордер бериш тартиби.