Шрифт ўлчами
Кўриниш
Махсус мақсадли уйлардан турар жойлар бериш
Ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлардан, болалар уйларидан ҳамда бошқа махсус мақсадли уйлардан, уларни тузган орган қарорига биноан турар жойлар берилади.
Ходимлар, хизматчилар, студентлар, ўқувчилар, шунингдек бошқа фуқароларга ишлаш, хизмат ёки ўқиш даврида яшаш учун ётоқхоналар берилиши мумкин.
Уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Қуйидаги соҳа вакиллари хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга:
Хизмат турар жойлари берилган фуқаро билан хизмат турар жойи мулкдори ёки у томонидан бунга вакил қилинган орган ўртасида хизмат турар жойини сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланади.
Хизмат турар жойлари фуқаронинг меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатига ёки хизмат даврига, сайлаб қўйиладиган лавозим муддати тугагунга қадар берилади.
Ходимнинг хизмат уйидан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда бекор бўлади.
Мазкур уй-жой ходим томонидан 1 ой ичида бўшатиб қўйилиши лозим.
Ходим хизмат уйини бўшатишни рад этган тақдирда, суд тартибида кўчириб юборилади.
Қуйидаги тоифалар хизмат уйларидан бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойларидан кўчирилиши лозим: