Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19040 марта ўқилди

«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими — ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими ҳисобланади.      

  • Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан тайёрланади.      
  • Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори билан белгиланган буюртмачи ер участкасини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига буюртма беради.     

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материаллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотлар билан келишилади.

Ер участкасини ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғмажилдига қуйидагилар илова қилинади
  • ер участкаси, жумладан, уларнинг майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадга мўлжалланаётганлиги, зарур ҳолда балл бонитети ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
  • ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса — мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) ҳамда ер ости ва ер усти муҳандислик тармоқлари М 1:500 дан М 1:1000 гача катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
  • чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
  • ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан биргаликдаги фотосурати (15х20 см);
  • буюртмачи томонидан тақдим этилган лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баённома лойиҳаси.

  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг ижобий хулосаси, Кенгашнинг келишуви ва ваколатли ташкилотларнинг ижобий хулосалари ва келишувлари олингандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими 2 кун давомида ер участкасини жамоат эҳтиёжлари учун ажратиш ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими орқали қарор қабул қилади.

Ер участкаларини ажратиш учун ундириладиган тўловлдар билан ҳаволада танишинг.

Chat