Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3865 марта ўқилди

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилиш мумкин:

  • жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;
  • жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи жамғарилган суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқлаган  холда воз кечганда;
  • давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини йўқотганда.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш суд қарорлари ва бошқа органларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этиладиган ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин.

Ундирувни қарздорнинг пенсиясига қаратиш мажбурий ижро этиш чораларидан бири ҳисобланади.

Ҳаётий мисол:

Савол: И. исмли шахс фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тўловлари қандай ҳолларда тугатилиши, ушлаб қолиниши ёки тўхтатиб турилиши мумкинлигини тушунтиришни сўради. 

Жавоб: Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:

шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар батамом тугаганда;

бундай тўловларни олувчи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган жами суммани меросга ўтказиш мақсадида тўловларни олишдан ёзма равишда нотариал тасдиқланган тартибда воз кечганда;

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқини йўқотганда.

Шунингдек, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини ушлаб қолиш ёки тўхтатиб туриш суд қарорлари ва бошқа органларнинг қонунчиликка мувофиқ ижро этиладиган ҳужжатлари асосида амалга оширилиши мумкин.

Chat