Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси — суғурталанган шахс касаллик ёки қонунчиликда белгиланган бошқа сабабларга кўра меҳнат вазифаларини вақтинча бажара олмаган давр учун тўланадиган кафолатли тўлов.
Нафақа 2026 йил 1 июлдан бошлаб юзага келган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларига янги давлат ижтимоий суғуртаси тартиби асосида тайинланади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, жумладан:
Нафақа тайинлаш учун тиббиёт муассасаси томонидан электрон шаклда расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси — шахсни ишдан вақтинча озод қилиш ва нафақа тайинлаш учун асос бўладиган электрон тиббий ҳужжат.
Нафақа фуқаронинг алоҳида аризасисиз, электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва давлат ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида проактив шаклда тайинланади.
Проактив тайинлаш — фуқародан ариза ва қоғоз ҳужжатлар талаб қилмасдан, ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида тўлов тайинлаш.
Нафақа тайинлангани, тўлов миқдори ёки рад этиш сабаби ҳақида фуқарога СМС-хабар ёки электрон хабарнома юборилади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун суғурталанган шахс камида 6 ойлик суғурта стажига эга бўлиши керак.
Суғурта стажи — шахс учун давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар амалга оширилган ва қонунчиликка мувофиқ стажга қўшиладиган даврлар йиғиндиси.
Нафақа суғурталанган шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи ва суғурта стажига қараб ҳисобланади:
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, қарамоғида 18 ёшга тўлмаган 4 нафар ёки ундан ортиқ фарзанди бор ёхуд фарзандларидан камида бирида ногиронлик бўлган шахс учун коэффициент 20 фоиз бандга оширилади.
Календарь йил давомида меҳнатга лаёқатсизлик даври 77 календарь кундан ошса, кейинги давр учун тегишли коэффициент 10 фоиз бандга камайтирилади.
Тегишли календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг:
Тўлов, қоида тариқасида, бир календарь йилда жами 182 календарь кундан ошмаган давр учун амалга оширилади.
«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сон қарори