
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
- <strong>ID-карта ёки паспортstrong> (нусхаси олиниб асли қайтарилади);
- эски шаклдаги <strong>ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони;strong>
- <strong>давлат божиstrong> тўланганлигини тасдиқловчи квитанция.
- Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади
- ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
- шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
- ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
- транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
Автомототранспорт воситасини охирги <strong>ўн икки ойstrong> давомида <strong>бошқармаган strong>шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари <strong>назарий strong>ва <strong>амалий имтиҳонларни strong>топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
- Ариза ҳамда тегишли <strong>ҳужжатлар қабул қилиниб олингандан сўнгstrong> навбат билан расмга тушиб, планшет орқали ҳужжатга имзо қўйиб, янги гувоҳнома чоп этилиши кутиб турилади (ушбу жараёнга 5 дақиқа вақт сарфланади).
<strong>Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалариstrong> ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар <strong>2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.strong>
<strong>2015 йилдан strong>кейин берилганлари — 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар <strong>Давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.strong>