Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11136 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

  • Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.
  • Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган ҳужжат (давлат тилидаги таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.
  • Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган МДҲ мамлакатлари фуқаросининг, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади, агар шахсини тасдиқловчи ҳужжатда бундай белги қўйиш учун жой мавжуд бўлса.
  • ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан никоҳга кирган шахс фуқароси бўлган хорижий давлатга никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги хабарнома белгиланган тартибда юборилади.
Chat