Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 908 марта ўқилди

Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига қуйидагилар эга бўладилар:
  • онкологик касалликларга чалинганлар;
  • сил касаллигига чалинганлар;
  • мохов касаллигига чалинганлар;
  • эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
  • руҳий касалликларга чалинганлар;
  • ОИВ касаллигини юқтирганлар;
  • юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
  • дастурли гемодиализ олувчи беморлар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;
  • Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногиронлиги бўлган шахслар;
  • байналмилалчи жангчилар;
  • ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

​​​​Амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситаларининг рўйхати

Дори воситасининг 
халқаро патентланмаган номи

Дори воситасининг шакли

I. Онкологик касалликларга чалинганлар учун

Эстерогенга қарши восита

Тамоксифен

таблетка 10 мг

таблетка 20 мг

Наркотик анальгетик воситалар

Морфин

инъекция учун эритма 1% 1 мл

Омнопон

инъекция учун эритма 1% 1 мл

Тримеперидин

инъекция учун эритма 1% 1 мл; 2% 1 мл

Трамадол

инъекция учун эритма 5% 2 мл

капсула 50 мг

II. Сил касаллигига чалинганлар учун

Изониазид

таблетка 100 мг; 200 мг; 300 мг

Рифампицин

капсула 150 мг; 300 мг

Стрептомицин

инъекция учун кукун 0,5 г; 1 г

Капреомицин

инъекция учун кукун 0,5 г; 0,75 г; 1 г; 2 г

Протионамид

таблетка 250 мг

Циклосерин

капсула 250 мг

Левофлоноксацин

таблетка 250 мг; 500 мг; 750 мг

Пара-аминосалициловая кислота (ПАСК)

инфузион эритма тайёрлаш учун лиофилизат 13,49 г/500 мл

Этамбутол

таблетка 400 мг

Пиразинамид

таблетка 150 мг; 500 мг; 750 мг; шимиш учун 150 мг

Вода для инъекций

2 мл; 3 мл; 4 мл; 5 мл; 10 мл

III. Мохов касаллигига чалинганлар учун

Рифампицин

капсула 150 мг; 300 мг

IV. Эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар учун

Қандсиз диабетга қарши восита

Десмопрессин/Вазопрессин

бурун томчилари 100 мкг/мл 5 мл

Қандли диабетга қарши воситалар

Ҳар хил давомли таъсирдаги, жумладан аралаш
таъсирдаги биосинтетик одам инсулиннинг аналоглари

100 ХБ /мл суспензия 3 мл катридж; шприц-ручка

100 ХБ /мл суспензия 10 мл

100 ХБ /мл суспензия 5 мл

Глибенкламид

таблетка 1,75 мг; 2,5 мг; 3,5 мг

Гликлазид

таблетка 30 мг; 60 мг; 80 мг

Метформин

таблетка 500 мг; 850 мг; 1000 мг

V. Руҳий касалликларга чалинганлар учун

Тутқаноққа қарши воситалар

Карбамазепин

таблетка 200 мг; 400 мг

Бензобарбитал

таблетка 100 мг

Фенобарбитал

таблетка 100 мг

Нейролептик воситалар

Левомепромазин

таблетка 25 мг

Клозапин

таблетка 25 мг; 100 мг

Рисперидон

таблетка 0,5 мг; 1 мг; 2 мг; 3 мг; 4 мг

Галоперидол

таблетка 1,5 мг; 5 мг

инъекция учун эритма 0,5% 1 мл; 5% 1 мл

Хлорпромазин

драже 25 мг; 50 мг; 100 мг

Транквилизатор воситалар

Диазепам

таблетка 5 мг; 10 мг

инъекция учун эритма 0,5% 2 мл

Феназепам

таблетка 0,5 мг; 1 мг; 2,5 мг

Депрессияга қарши воситалар

Амитриптилин

таблетка 10 мг; 25 мг

инъекция учун эритма 1% 2 мл

Паркинсон синдромига қарши воситалар

Тригексифенидил

таблетка 2 мг; 5 мг

VI. ОИВ касаллигини юқтирганлар учун

Ламивудин

таблетка 150 мг

ичиш учун эритма 50 мг/5 мл 100 мл; 10 мг/1 мл 240 мл

Зидовудин

таблетка 300 мг

ичиш учун эритма 50 мг/5 мл 240 мл

Абакавир

таблетка 300 мг

ичиш учун эритма 10 мг/1 мл 240 мл; 20 мг/мл 
240 мл

Диданозин

таблетка 400 мг

Эфаверенз

таблетка 600 мг

капсула 50 мг; 200 мг

Невирапин

ичиш учун эритма 50 мг/5 мл 240 мл

таблетка 200 мг

Лопинавир/ритонавир

таблетка 100 мг/25 мг; 200 мг/50 мг

ичиш учун эритма 20 мг/мл; 80 мг/мл

Ламивудин/зидовудин

таблетка 150 мг/300 мг

Тенафовир/эмтрицитабин

таблетка 200 мг/300 мг

Тенафовир/эмтрицитабин/эфаверенз

таблетка 200 мг/300 мг/600 мг

Тенафовир/ламивудин

таблетка 200 мг/150 мг; 300 мг/300 мг

Тенафовир/ламивудин/эфаверенз

таблетка 200 мг/150 мг /600 мг; 300 мг/300 мг /600 мг

VII. Юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар учун

Варфарин

таблетка 2,5 мг; 3 мг; 5 мг

Циклоспорин

капсула 25 мг; 50 мг; 100 мг

инъекция учун концентрат 50 мг/мл 1 мл; 5 мл

Такролимус

капсула 0,5 мг; 1 мг; 3 мг; 5 мг

инъекция учун концентрат 5 мг/мл 1 мл

Азиотиоприн

капсула 250 мг; 500 мг

Микофенолата мофетил

таблетка 500 мг; капсула 250 мг

VIII. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, 1941 - 1945 йиллардаги
уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар,
1941 - 1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль АЭСидаги
ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган - ногирон шахслар, байналмилалчи жангчилар,
ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия
ёшидаги шахслар учун

Мия қон айланишини яхшиловчи восита

Циннаризин

таблетка 25 мг; 75 мг

Сафро ҳайдовчи восита

Аллохол

таблетка

Периферик нейромедиатор жараёнига таъсир қилувчи восита

Доксазозин

таблетка 1 мг; 2 мг; 4 мг; 8 мг

Заҳарланиш ва интоксикацияда қўлланиладиган восита

Уголь активированный

таблетка 250 мг

Спазмолитик восита

Платифиллин

таблетка 5 мг

шамчалар 10 мг

Н-2 гистамин рецептор блокатори (ошқозон ярасига қарши)

Фамотидин

таблетка 10 мг; 20 мг; 40 мг

Н+К+АТ фаза ингибитор воситаси

Омепразол

капсула 20 мг

Фермент восита

Панкреатин

таблетка (ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган)

капсула 150 мг; 300 мг

Ич юмшатувчи воситалар

А+Б Сеннозидлар

таблетка 15 мг; 70 мг

Бисакодил

таблетка 5 мг

шамчалар 10 мг

Юрак гликозид воситаси

Дигоксин

таблетка 0,1 мг; 0,25 мг

Седатив воситалар

Корвалол

ичиш учун томчилар 25 мл; 30 мл

Валериана

таблетка 20 мг; 200 мг

настойка 25 мл; 30 мл; 40 мл; 50 мл

Кардиоселектив бета адреноблокатор воситалар

Атенолол

таблетка 25 мг; 50 мг; 100 мг

Бисопролол

таблетка 1,25 мг; 2,5 мг; 5 мг; 10 мг

3-гуруҳ антиаритмик восита

Амиодарон

таблетка 200 мг

Кальций каналлари блокатор воситаси

Нифедипин

таблетка 10 мг; 20 мг; 30 мг

Антиангинал воситалар

Нитроглицерин ва унинг узоқ таъсирли шакли

таблетка 0,5 мг; 0,75 мг

Изосорбита мононитрат

таблетка 20 мг; 40 мг

Пентоэритритил тетранитрат

таблетка 10 мг

Калий ва магний препарат

Аспаркам

таблетка

Антиагрегант воситалар

Дипиридамол

таблетка 25 мг; 75 мг

Ацетилсалициловая кислота

таблетка 50 мг; 75 мг; 100 мг; 150 мг; 
250 мг; 300 мг; 500 мг

Диуретик воситалар

Гидрохлортиазид

таблетка 25 мг; 50 мг; 100 мг

Фуросемид

таблетка 40 мг

Спиринолактон

таблетка 25 мг

Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибитор восита

Эналаприл

таблетка 2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг

Ноотроп восита

Пирацетам

таблетка 200 мг; капсула 200 мг; 400 мг; 800 мг; 1200 мг

инъекция учун эритма* 200 мг/мл 5 мл

Периферик қон айланишини яхшиловчи восита

Пентоксифиллин

таблетка 100 мг; 400 мг; 600 мг

Транквилизатор восита

Феназепам

таблетка 0,5 мг; 1 мг; 2,5 мг

Антибиотик воситалар

Ампициллин

инъекция учун кукун 0,5 г; 1 г

таблетка 250 мг; 500 мг

Цефазолин

инъекция учун кукун 0,5 г; 1 г

Азитромицин

таблетка 250 мг; 500 мг; капсула 250 мг; 500 мг

Сульфаниламид восита

Нитроксолин

таблетка 50 мг

Фторохинолон восита

Ципрофлоксацин

таблетка 250 мг; 500 мг; 750 мг

кўз томчилари 0,3% 5 мл

Буйрак усти бези гормонлари ва глюкокортикоид воситалар

Беклометазон

ингаляция учун аэрозоль (1 доза) 100 мкг ёки 250 мкг

Преднизолон

таблетка 5 мг; 10 мг; 20 мг; 40 мг

суртма 0,5% 10 г; 15 г

Миотроп спазмолитик воситалар

Дротаверин

таблетка 40 мг; 80 мг

Аминофиллин

таблетка 150 мг; 300 мг

Офтальмологияда қўлланиладиган воситалар

Таурин

кўз томчилари 4% 5 мл; 10 мл

Тимолол

кўз томчилари 0,25%; 0,5% 5 мл; 10 мл

Пилокарпин

кўз томчилари 1% 5 мл; 1% 8 мл; 2% 10 мл; 4% 10 мл

Эмоксипин

кўз томчилари 1% 5 мл; 10 мг/мл 1 мл

Яллиғланишга қарши ностероид воситалар

Кетопрофен

капсула 50 мг; 150 мг; 200 мг

гель 2,5% 30 г; 50 г

крем 2,5%; 5% 30 г; 50 г

шамчалар 100 мг

Диклофенак

таблетка 25 мг; 50 мг; 75 мг; ретард таблетка 100 мг

инъекция учун эритма 25 мг/мл 3 мл; 
75 мг/3 мл

гель 1% 15 г; 20 г; 25 г; 30 г; 40 г

Нонаркотик анальгетик воситалар

Метамизол натрия

таблетка 500 мг; инъекция учун эритма 25%; 50%; 2 мл

Парацетамол

таблетка 200 мг; 500 мг

Антигистамин воситалар

Хлорпрамин

таблетка 25 мг

Кетотифен

таблетка 1 мг

сироп 0,2 мг/мл 125 мл

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар

Прокаин

инъекция учун эритма 0,5% 1 мл; 2 мл; 
5 мл; 10 мл

Балғам кўчирувчи восита

Бромгексин

таблетка 8 мг; 30 мг

Амброксол

таблетка 30 мг

Қандли диабетга қарши восита

Глимеперид

таблетка 1 мг; 2 мг

Антиадроген восита

Финастерид

таблетка 5 мг

Дори воситаларини имтиёзли бериш:

  • амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врачларнинг тайинлаши бўйича;
  • дорихоналар томонидан бемор амбулатория тартибида даволанадиган амбулатория-поликлиника муассасасида даволовчи врач томонидан ёзилган имтиёзли бериш рецепти  асосида бепул берилади.

Қуйидаги дори воситаларига рецептлар ёзиш яшаш жойидаги амбулатория-поликлиника муассасасининг даволовчи врачи томонидан амалга оширилади:
  • ўсмага қарши ва гиёҳвандлик воситалари (онкологик, гематологик беморларга) - онколог ва (ёки) гематологнинг тавсияси асосида;
  • қандли диабет ва қандсиз диабетга дучор бўлган беморларни даволаш воситалари - эндокринологнинг тавсияси асосида;
  • психотроп воситалар (руҳий касалликларга чалинган беморларга) - психиатрнинг тавсияси асосида;
  • инфекцияга қарши препаратлар (ОИВни юқтирган беморларга) - амбулатория-поликлиника муассасаси ҳузуридаги юқумли касалликлар хонасининг инфекционист врачининг тавсияси асосида;
  • силга қарши воситалар (силга чалинган беморларга) - фтизиатрнинг тавсияси асосида.

Рецептни олиш учун беморлар (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлар) амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатни (ҳужжатларни) кўрсатган ҳолда беморлар ҳисобда турадиган жойдаги ёки тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган жойдаги амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қиладилар.

Рецепт берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ҳаётий мисол:

Савол: Х. исмли шахс қандли диабет касаллиги билан касалланганлиги, ушбу касаллик бўйича амбулатория тартибида даволаниши учун қандай турдаги дори воситаларини олиш учун имтиёзга эгалиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Қандли диабет касаллиги билан оғриган шахслар қандли диабетга қарши ҳар хил давомли таъсирдаги, жумладан аралаш таъсирдаги биосинтетик одам инсулиннинг аналоглари: 100 ХБ /мл суспензия 3 мл катридж; шприц-ручка; 5 ёки 10 мл 100 ХБ /мл суспензия, шунингдек глибенкламид (1,75 мг; 2,5 мг; 3,5 мг) таблеткаси; гликлазид (30 мг; 60 мг; 80 мг) таблеткаси; метформин (500 мг; 850 мг; 1000 мг) таблеткаси каби дори воситалари билан имтиёзли таъминланади.

Ушбу дори  воситалари билан таъминлаш амбулатория-поликлиника муассасалари орқали (даволовчи врачнинг тайинлаши бўйича) ёхуд дорихоналар орқали (даволовчи врачнинг рецепти бўйича) бепул бериш йўли билан амалга оширилади.

Chat