Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19751 марта ўқилди

  • Фуқаролик ишлари бўйича аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга топширилади.

Даъвогарнинг ёки жавобгарнинг яшаш жойидаги судга ариза топширилиши мумкин ишлар
  • алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга;
  • фуқаронинг меҳнат, пенсия ва уй-жойга доир ҳуқуқларни тиклаш, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариб бериш, ғайриқонуний ҳукм қилиш, ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида ғайриқонуний қамоққа олиш ёхуд ҳибсга олиш тарзида ғайриқонуний маъмурий жазо қўллаш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшаш жойидаги судга;
  • агар даъвогарнинг вояга етмаган болалари борлиги, шунингдек ногиронлиги ёки оғир касаллиги туфайли у жавобгар яшаб турган жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига боришга қийналса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг яшайдиган жойидаги судга;
  • бедарак йўқолган деб ёхуд руҳий ҳолати бузилганлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар, шунингдек уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг хоҳишига кўра ўз яшаш жойидаги судга.

  • Танлов бўйича мурожаат қилиш - агар низо бўйича бир нечта жавобгар иштирок этиб, улар турли ерларда жойлашган бўлишса, ариза (шикоят) аризачининг танлови бўйича жавобгарлардан бири жойлашган ердаги судга тақдим этилади.
  • Жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриб чиқиш учун умумий қоидалар бўйича тақдим этилади.
  • Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар шикоят қилинаётган маъмурий орган жойлашган ер ёхуд мансабдор шахснинг иш жойи бўйича судга тақдим этилади.

Иқтисодий ишлар бўйича судга мурожаат қилиш
  • юридик шахсларга нисбатан уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар алоҳида бўлинмалар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга;
  • фуқароларга нисбатан даъволар улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга тақдим этилади.

Chat