Дипломатик, хизмат ва расмий визалар
- D-1 — Ўзбекистонда доимий аккредитация қилинган дипломатик паспорт эгаларига аккредитация муддатига берилади.
- D-2 — вақтинча келаётган дипломатик паспорт эгаларига 3 ойгача берилади.
- DT — туристик мақсадда келаётган дипломатик паспорт эгаларига 1 ойгача берилади.
- S-1 — доимий аккредитация қилинган, дипломатик паспортга эга бўлмаган ваколатхона ва халқаро ташкилот ходимларига берилади.
- S-2 — вақтинча келаётган хизмат сафаридаги шахсларга 3 ойгача берилади.
- S-3 — Ўзбекистон давлат ташкилотларининг таклифи билан хизмат сафарига келувчиларга 1 йилгача берилади.
- O — расмий ва давлат ташрифлари доирасидаги делегация аъзоларига тадбирлар муддатига берилади.
Ишбилармонлик ва туристик визалар
- B-1 — Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий тижорат ташкилотлари, банклар ва молия ташкилотлари ходимларига берилади.
- B-2 — ишбилармонлик мақсадида вақтинча келувчиларга 1 йилгача берилади.
- T — якка тартибда туристик мақсадда келувчиларга 1 ойгача берилади.
- TG — камида 5 кишидан иборат туристик гуруҳ аъзоларига 1 ойгача берилади.
- PLG — зиёрат туризми мақсадида келувчиларга 2 ойгача берилади.
Меҳнат, матбуот ва меҳмон визалари
- E — Ўзбекистонда меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.
- J-1 — Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий ОАВ вакилларига берилади.
- J-2 — вақтинча аккредитация қилинган хорижий ОАВ вакилларига берилади.
- PV-1 — Ўзбекистон фуқаросининг таклифи бўйича меҳмон бўлиб келувчиларга 1 йилгача берилади.
- PV-2 — Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтган чет эл фуқаросининг таклифи бўйича 1 йилгача берилади.
- VTD — Ўзбекистонда туғилган шахслар ва уларнинг оила аъзоларига, Ўзбекистонда доимий яшовчи қариндошининг таклифи асосида 2 йилгача берилади.
Таълим, илм-фан ва тиббий визалар
- STD — олий таълим муассасалари ўртасидаги алмашинув асосида вақтинча таҳсил олувчи талабаларга 1 йилгача берилади.
- A-1 — Ўзбекистонда доимий асосда таҳсил олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача берилади.
- A-2 — таълим ташкилотларида педагогик фаолият юритувчи хорижий ўқитувчиларга 1 йилгача берилади.
- A-3 — илмий-тадқиқот ёки қисқа муддатли ўқитувчилик фаолияти учун 3 ойдан 2 йилгача берилади.
- MED — тиббиёт муассасаси таклифи бўйича даволаниш учун келувчиларга 3 ойгача берилади.
Транспорт, чиқиш ва транзит визалари
- C-1 — ҳаво кемалари ва темир йўл таркибларининг хорижий экипаж аъзоларига 1 йилгача берилади.
- C-2 — халқаро юк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача берилади.
- EXIT — кириш визаси муддати ўтказиб юборилган шахснинг Ўзбекистондан чиқиши учун 1 ойгача берилади.
- TRAN — Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтувчиларга 3 кунгача берилади.
Инвестиция ва IT визалари
- INV — белгиланган миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига 3 йилгача берилади ва Ўзбекистондан чиқмасдан узайтирилиши мумкин.
- IT — IT-парк тавсиясига эга хорижий инвесторлар, мутахассислар, стартап иштирокчилари ва айрим хорижий профессор-ўқитувчиларга 3 йилгача берилади ва Ўзбекистондан чиқмасдан узайтирилиши мумкин.
Электрон виза
Электрон виза — расмий электрон тизим орқали расмийлаштириладиган ва қоғоз виза стикерини олиш учун консуллик муассасасига боришни талаб қилмайдиган кириш визаси.
Электрон виза олиш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига 30 кунгача бўлиш учун бир марталик, икки марталик ёки кўп марталик электрон виза берилиши мумкин.
Виза тури сафарнинг ҳақиқий мақсадига мос бўлиши шарт. Масалан, туристик ёки меҳмон визаси меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланмаган.