
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:
- болаликдан ногиронлиги бўлганлар;
- чин етимлар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 1941 - 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
- ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
- 1941 - 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
- Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
- Байналмилалчи-жангчилар;
- фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
- чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 - 27 ёшдаги) шахслар;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслар (тиббий ёрдам Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида кўрсатилади). Батафсил ҳаволада.