Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7833 марта ўқилди

Оператор (провайдер) томонидан кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари универсал ва қўшимча хизматларга бўлинади.

Фойдаланувчиларга кўрсатиладиган телефон алоқаси хизматлари рўйхати операторга (провайдерга) тегишли лицензия ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва воситаларининг техник имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади.

Оператор (провайдер) томонидан қўшимча ва бепул телефон алоқаси хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Қуйидагилар қўшимча телефон алоқаси хизматлари ҳисобланади:
  • телефон аппаратлари ва бошқа абонент қурилмаларини қайта ўрнатиш, қайта улаш (улаш схемасини ўзгартириш);
  • параллел телефон аппаратларини ўрнатиш;
  • телекоммуникация тармоғининг алоқа каналларини ва физик занжирларини ижарага бериш;
  • маълумот-ахборот хизматлари;
  • маълумотлар узатиш хизматлари ва телематик хизматлардан (электрон почта, факсимиль хабарларни узатиш хизмати, ахборот ресурсларидан фойдалана олиш хизмати ва ҳ.к.) фойдаланиш имконияти;
  • телеграммаларни телефон орқали бериш;
  • чақирилаётган абонентда рақамни автоматик аниқлаш функцияларига эга телефон аппарати бўлганда маҳаллий телекоммуникация тармоғининг чақираётган абонент рақамини аниқлаш, шунингдек, абонент талабига кўра ҳисоб тафсилотларини бериш;
  • абонент мурожаатига асосан абонент рақамини ўзгартириш;
  • чақирилаётган шахсга хабар қилган ҳолда халқаро телефон боғланиш;
  • бошқа ҳудуддан (аҳоли пунктидан) чақирилаётган абонентнинг телефон рақами тўғрисидаги маълумот бериш;
  • шартномада белгиланган вақтда телефон боғланишни тақдим этиш;
  • чақирилаётган шахс ҳисобидан шаҳарлараро телефон боғланиш;
  • телефонограммани узатган ҳолда абонент ўрнига сўзлашиш;
  • конференц-алоқа хизмати.

Оператор қуйидаги фавқулодда тезкор хизматларга кеча-кундуз бепул уланишни таъминлайди:

“Ўзтелеком” АКнинг қўшимча хизматлари ва тарифлари билан танишинг.

Chat