Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17605 марта ўқилди

Йўловчини чиқариш ва тушириш:
  • йўловчини автотранспортга чиқариш ва ундан тушириш фақат тўхтаб ўтиш манзилларида амалга оширилиши мумкин;
  • йўналишда “талабга кўра” тўхташ жойлари бўлганда, йўловчи ҳайдовчига автотранспортни тўхтатиш ҳақида олдиндан маълум қилиши керак;
  • йўловчи йўл карточкасини ёки автобусда юриш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни автобусга чиқиш вақтида кўрсатади.

Чипта сотиб олиш:
  • йўловчи автобусда юриш учун йўл чиптаси сотиб олиши, уни йўл давомида сақлаши ва назоратчига кўрсатиши шарт;
  • йўл чипталари кассалардан ёки кондуктордан (ҳайдовчидан) сотиб олинади.

Йўлкира карточкалари:
  • йўлкира карточкаси – йўл ҳақини тўлаш учун мўлжалланган, ҳақ эвазига олдиндан сотиб олинадиган ва чиптанинг ўрнида фойдаланиладиган йўл ҳужжати.
  • йўлкира карточкаси махсус шохобчаларда, шунингдек савдо ташкилотлари ва бевосита ташувчидан сотиб олиниши мумкин;
  • йўлкира карточкаси багажни бепул ташиш ҳуқуқини бермайди;
  • йўлкира карточкаси серияси ва транспорт турлари бўйича бўлинади;
  • имтиёзли карточкалар – пенсионерлар, ногиронлар, талабалар ва ўқувчилар учун ҳақиқий ҳисобланади;
  • йўлкира карточкалари таксилар, шаҳар атрофидаги ва шаҳарлараро (вилоятлараро ва халқаро) йўналишлар учун ҳақиқий ҳисобланмайди.

Чиптага олдиндан буюртма бериш:
  • йўловчи буюртма берган ва ҳақи тўланган чипталар кассада йўловчи талаб қилиб олгунгача сақланади;
  • йўловчи буюртма берган, лекин ҳақини тўламаган чипталар олдиндан чипта сотиш кассасида сақланади. Бунда йўловчи автобус жўнашидан камида 1 соат олдин талаб қилиб олиши керак;
  • олинмаган чипталар сотиш учун жорий сотиш кассасига берилади.

Шаҳарлараро (халқаро) йўналишларда чипта сотиб олиш
  • жорий кунги рейсларга – автобус жўнайдиган кунда шаҳарлараро (халқаро) йўналишларнинг бошланғич манзилларидаги кассадан;
  • оралиқ манзиллардаги кассалардан – автобусда бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисида маълумот олинган вақтдан бошлаб;
  • касса ташкил этилмаган жойларда автобус жўнагунгача – ҳайдовчидан;
  • олдиндан чипта сотиш кассаларидан – автотранспорт жўнашидан 10 сутка олдин.

Бошланғич ва оралиқ манзиллардаги кассаларда жорий кунги қатновларга чипталар сотиш автобус жўнашидан 5 дақиқа олдин тўхтатилади.

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишда йўловчи автотранспортга жўнаш вақтидан бошлаб:
  • 3 соат атрофида кечикканда, чипта баҳосининг 25 фоизи қўшимча тўланса чипта тикланади;
  • касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 сутка мобайнида кечикканда, унга чипта учун тўланган маблағ 25 фоизи чегириб қолинган ҳолда қайтарилади.

Қуйидаги ҳолатларда автотранспорт жўнагунча йўловчи чиптани қайтариб бериши мумкин:
  • автотранспорт жўнаш жадвалига нисбатан 1 соатдан кўпроқ кечикканда;
  • йўловчига чипта сотилганидан пастроқ классли автотранспортдан жой берилганда;
  • йўловчига чиптада кўрсатилган жой берилмаганда.

Бунда йўловчи чипта нархини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Chat