Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 32542 марта ўқилди

Ўқувчиларни маълум фанга бўлган иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган синфлар, мактаблар (мактаб-интернат) ташкил этилди.

Танлов ташкил этиш
  • Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти ўқувчилар танловининг сифатли ва рақобатли ўтказишга эришиш мақсадида танлов бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши лозим.
  • Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади.
  • Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 4-синфини тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.
  • Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига жорий ўқув йилида 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга танлов асосида қабул қилинади.

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида Давлат тест марказига тақдим этилади.

Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза қабул қилинади.

  • Ўқувчиларни 5 ва 7-синфга қабул қилиш учун Давлат тест маркази томонидан қуйидаги фанларнинг тегишлилиги бўйича биттасидан тест синовлари ўтказилади.  

Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга танловларда тўплаган балининг 10 фоизи миқдорида имтиёз сифатида қўшиб берилади.

Chat