Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизмат кўрсатувчи томонидан амалга оширилади.
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
- аҳолига – хизматлар ҳокимликлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома (битим) асосида;
- жисмоний шахсларга – хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.
- Хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний шахслар томонидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай тўланади.
- Тўлов жисмоний шахс томонидан чекланмаган ҳолда, банк ва тўлов кассаси, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали амалга оширилади.
- Истеъмолчи аванс тариқасида тўлаган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
- Жисмоний шахс қўшимча хизмат учун тўловни 100 % олдиндан тўлайди.
Қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади
- суюқ маиший чиқиндилар;
- йирик габаритли маиший чиқиндилар;
- чорвачилик чиқиндилари;
- қурилиш чиқиндилари ва тупроқ;
- дарахт ва буталарни кесишдан ҳосил бўладиган чиқиндилар ва смёт.
- Тўлов вақтида ўтказилмаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун жисмоний шахсдан 0,1% миқдорда пеня ундирилади.
Хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қуйидаги ҳолларда амалга оширилади
- ҳисоблашда хатоликлар йўл қўйилганда ;
- истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз хизматлар кўрсатилганда;
- истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилганда;
- Мажбурий ижро бюроси тақдимномаси ёки суд қарори бўйича.
- Ҳисоблашда хатолик аниқланганда тўловни қайта ҳисоб-китоб қилиш асос ҳисобланувчи далолатнома тузилади.
- Далолатномага хатоликларга йўл қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ягона электрон тизимида онлайн шакллантириладиган маълумотлар
- абонентлар тўғрисида;
- абонент хизмат кўрсатиш зонасига тааллуқли бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот;
- абонент билан бирга истиқомат қилувчи шахслар сони;
- мажбурий тўловлар суммаси;
- қаттқи маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб ташлаш хизматлари учун мажбурий тўловларнинг амалда тўланганлиги, қарздорлик суммаси ва ортиқча тўланганлиги тўғрисида.