Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари
- Кредитор тарафдан: Ишончнома орқали Кредиторнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Кафил тарафдан: Кафил /ёки/ Ишончнома орқали Кафилнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
- Қарздор тарафдан: Қарздор /ёки/ Ишончнома орқали Қарздорнинг номидан ҳаракат қилувчи вакили.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
- Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома (кредит ёки қарз шартномаси, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, транспорт экспедицияси ва бошқалар) нусхаси;
- Битим вакил томонидан тузилган тақдирда, ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома).
- Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.