Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7669 марта ўқилди

Қарздордан пул суммаларини ундириш ёки мол-мулкни талаб қилиб олиш учун нотариус манфаатдор шахснинг ёзма аризасига асосан қарздорликни белгиловчи ҳужжатларга ижро хатларини ёзади.


Пул олиш, мулкни қайтариш ёки бериш билан боғлиқ нотариал тасдиқланган битимлар

Ижро хати олиш учун:

  1. нотариал тасдиқланган битимнинг асл нусхаси;
  2. кредитор томонидан қарздорга нотариус орқали тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги (мулкни қайтариш ёки бериш) тўғрисида юборилган ёзма билдиришнома.

Ижро хатлари қуйидаги ҳолларда ёзилади
  • тақдим этилган ҳужжатлар қарздорнинг ундириб олувчидан қарздор эканлиги ёки бошқа мажбуриятини шубҳасиз тасдиқласа;
  • даъво қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб ўтган вақт 3 йилдан ортиқ бўлмаса.

Агар ижро хати бериш ҳақидаги талаб учун қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлса, ижро хати шу муддат ичида берилади.


Кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов ундирилади.

  • Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
  • Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
  • Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat