Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6469 марта ўқилди

Қуйидагилар ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва рақамлаштириш;
  • ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш орқали мазкур хизматлардан фойдаланиш қамровини кенгайтириш;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахсларнинг саломатлиги ва турмуш сифатини яхшилаш орқали уларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш;
  • ижтимоий ҳимоя тизимида парваришлаш иқтисодиётини шакллантириш орқали хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;
  • ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб табақалаштирилган ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш.

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.

2024 йил 1 февралдан бошлаб реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади

2024 йил 1 мартдан бошлаб:
  • индивидуал ижтимоий хизматлар режасига мувофиқ ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил равишда ҳаракатланиш ва мўлжал олиш имконияти чекланган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ходимлар ассистентларининг «соатбай» асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун қонунчиликка мувофиқ мослашувчан иш тартиби жорий этилади;
  • васийликдаги шахснинг мол-мулкини тақсимлаш ва унинг тақдирини ҳал этишга қаратилган бошқа битимлар нотариал тасдиқлашдан аввал «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари билан келишилади;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:
  • «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади. Бунда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати Агентлик томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
  • реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида:

  • уларда жойлаштирилган шахсларга уларнинг эҳтиёжи ҳамда хоҳишига кўра қисқа ва узоқ муддат қолиш ҳамда интернат уйидан бутунлай чиқиш имконияти яратилади;
  • улар томонидан мобил, кундузги қатнов шаклидаги, қисқа ва узоқ муддатли ижтимоий ва реабилитация хизматлари кўрсатилади. Бунда, мазкур хизматлардан:
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТга киритилган оилаларнинг ўзгалар парваришига муҳтож кексалари ва ногиронлиги бўлган шахслари бир йилда бир марта бепул;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари жойлашган ҳудуддаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар шартнома асосида фойдаланади.
Chat