Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16670 марта ўқилди

Ҳужжатга кўра:
  • коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касалланишда гумон қилинганлиги сабабли карантинга олинган ота-оналар (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи миқдорида тўланади;
  •  коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади;
  •  пул-кредит сиёсати инструментларидан фаол фойдаланиш ҳисобига пул бозорига ҳар ойда умумий суммаси 1 трлн сўмгача ликвидлик тақдим этилади;
  •  банкоматлар етарли миқдордаги нақд пул маблағлари билан узлуксиз таъминланади;
  •  масофавий банк хизматлари ривожлантирилади.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан:
  • туристик операторларга, меҳмонхона бизнеси субъектларига, транспорт-логистика компанияларига ва туризм тармоғининг бошқа корхоналарига, шунингдек, ташқи савдо операцияларига жорий этилган чекловлар туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган хўжалик юритувчи субъектларга ажратилган кредитлар бўйича умумий суммаси 5 трлн сўмлик қарздорликларни тўлаш бўйича кечиктириш (жарима санкцияларини ҳисобламаган ҳолда) 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилади;
  •  хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағларни тўлдириш учун, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилади;
  • Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси жорий йил 22 мартдан бошлаб 2 ой давомида кунлик селектор йиғилишларини ўтказиб, ҳар бир ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма ва бошқа соҳалар барқарор фаолият юритишини таъминлаш масалаларида муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиб боради;
  • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга оширилади;
  • тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинади;
  • ўз фаолиятини тўхтатган давлат таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб берилади;
  • аҳолига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишнинг соддалаштирилган тизимини ташкил этилади.

Фармон билан қуйидагича тартиб жорий қилинади:
  • боғчалар ва мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан, 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилади;
  • карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчилар ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказишлари мумкин;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки касалланишда гумон қилинганлиги сабабли карантинга олинган ота-оналар (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар), шунингдек уларнинг 14 ёшга тўлмаган фарзандини парвариш қилаётган шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ўртача ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи миқдорида тўланади;
  • коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки карантинга олинган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (уларни ўрнини босувчилар, ҳомийлар, васийлар) бўлган ходим билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.

Chat