Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15874 марта ўқилди

Кимлар темир йўл кассаларида навбатсиз чипта олишлари мумкин?

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 109-сон қарорига  кўра, қуйидаги шахслар навбатсиз чипта олишлари мумкин:

  • Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шон-шуҳрат, «Ўзбекистон Қаҳрамони», «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан тақдирланган шахслар;
  • уруш ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
  • Чернобиль АЭСда авария оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари ва депутатлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари;
  • «Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган шахслар.

Ишончномасиз отамнинг автомашинасини бошқарсам бўладими?

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида автомашинани бошқариш учун ишончнома талаб қилинмайди.

Лизинга автомашина олмоқчиман. Автомашинани лизинг орқали олганда, уни сота оламанми?

"Лизинг тўғрисида"ги қонуннинг 2-моддасига асосан лизинг — молиявий ижаранинг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб олади ва уни лизинг олувчига шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради.

✅ Лизингнинг асосий шарти лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтишидир. Сизда автомашинага нисбатан мулк ҳуқуқи лизинг тугагандан сўнг вужудга келади.

ЙПХ ходими тўхтатганда, ўзаро суҳбатни жараёнини видео тасвирга олиш мумкинми?

 "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-бандига асосан, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно) ҳуқуқига эга.

Нечи ёшдан такси ҳайдовчиси бўлиш мумкин?

Йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида “Б” рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йил ҳайдовчилик стажига ега бўлган шахсларга рухсат етилади. 

 

Chat