Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16779 марта ўқилди

Авф этиш бўйича илтимосномани кўриб чиқиш тартиби қандай?

«Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига асосан авф килиш хакидаги илтимосномани кўриб чиқиш келиб тушган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим.

Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.

Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шўъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради. Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.

Турмуш ўртоғимни маҳалламизда содир этилган ўғирлик жиноятида гумонлаб ички ишлар ходимлари олиб кетишган эди. Қанча муддатга ушлаб туришлари мумкин?

Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасига асосан шахсни ушлаб туриш, 48 соатдан ошмаслиги лозим. Ундан кўп муддатга фақат суднинг санкцияси билан ушлаб турилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг қандай кафолатлари мавжуд?

Судьялар мустақил, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйиб бўлмайди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланган.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўла олмайди.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок етиши, илмий-педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар фақат қонунда кўрсатилган асослар бўйича лавозимидан озод етилиши мумкин.

Олти ойдан буён кўп эпизодли жиноят ишимиз кўриб чиқилмоқда, муаммо шундаки судья ушбу ишни аввалги кўриб чиқиш жараёнида суд мажлиси котиби сифатида қатнашган, бу холат қанчалик тўғри?

Судья ишни кўриб чиқишда иштирок ета олмайди ва қуйидаги ҳолларда четлатилиши керак:

  • мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
  • мазкур иш илгари кўрилганда унда прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
  • ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
  • ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
  • ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.

Ўзбекистон Республикасида судьяларнинг мустақиллигини нима таъминлайди?
  • Уларни сайлаш, тайинлаш ва лавозимидан озод этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби;
  • уларнинг иммунитети;
  • одил судловни амалга оширишнинг қатъий тартиби;
  • қарорлар қабул қилишда судьяларнинг яширин конференцияси ва унинг ошкор этилишини талаб қилишни тақиқлаш;
  • судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал этишга аралашиш, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;
  • судьяни давлат ҳисобидан унинг юксак мақомига мос келадиган моддий ва ижтимоий таъминот билан таъминлаш.

Chat