Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12486 марта ўқилди

2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
  • кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари;
  • кинотеатрлар;
  • умумий овқатланиш жойлари;
  • жамоат транспорти корхоналари;
  • спорт-соғломлаштириш муассасалари;
  • йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилади:
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5969-сон ва ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммалари;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари;
  • тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилади;
  • 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади;
  • микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

Бунда уларга 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорига асосан якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратилиши бўйича ўтказилаётган эксперимент Тошкент шаҳрига татбиқ этилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз харажатларини қоплашга компенсация бериш тарзида қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади.

Chat