Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12822 марта ўқилди

  

Уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
  • ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатлар ва сўровнома-ариза тақдим этилади;
  • комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади;
  • комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида аниқлайди;
  • аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади;
  • ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида ариза беришга ҳақли.

Chat