Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21592 марта ўқилди

Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

Шахсга доир маълумотлар субъекти — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс.

Шахсга доир маълумотлар соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси ва шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Мулкдорнинг, операторнинг ва учинчи шахснинг фаолияти мақсадларини амалга оширишга қаратилган шахсга доир маълумотлар билан ҳаракатлар шахсга доир маълумотлардан фойдаланишдир.

Шахсга доир маълумотларни муайян шахсга ошкор этишга қаратилган ҳаракатлар шахсга доир маълумотларни бериш ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотларни давлат бошқаруви органларига бериш бепул асосда амалга оширилади.

Субъект ўзининг шахсга доир маълумотларини беришни рад қилган тақдирда, ўзининг рад қилиши сабабларини кўрсатмаслик ҳуқуқига эга.

Шахсга доир маълумотлар қуйидаги ҳолларда йўқ қилинади:
  • шахсга доир маълумотларга ишлов бериш мақсадига эришилганда;
  • субъектнинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш учун берилган розилиги чақириб олинганда;
  • шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг субъект берган розилик билан белгиланган муддати ўтганда;
  • суднинг қарори қонуний кучга кирганда.

Шахсга доир маълумотлар базалари Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Шахсга доир маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш ариза бериш принципи орқали хабардор қилиш йўли билан амалга оширилади.

Ахборот тизимидан давлат реестрини юритиш учун фойдаланиш, шу жумладан ариза бериш учун тизимга кириш "Электрон ҳукумат" ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш схемаси.

Давлат реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Chat