Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10682 марта ўқилди

Қуйидаги таклифлар маъқулланди:
  • аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун "Томорқа хизмати" МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони ажратилади;
  • аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун вилоятлар ва туман (шаҳар)лар марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида "Томорқа хизмати" МЧЖлар учун махсус савдо майдонлари ажратилади;
  • тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 3 ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз On-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизми жорий этилади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:
  • 2023 йил 1 январга қадар "Томорқа хизмати" МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилиши белгиланади;
  • фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратади.

2022 йил 1 январга қадар товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкаси белгиланадиган техника ва ускуналар рўйхати белгиланади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 апрель ва 1 августга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатларини ҳудудлар кесимида экиш, етиштириш ва сифатли маҳсулот олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини ва жойларга етказилишини таъминлайди.

Chat