Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3450 марта ўқилди

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 262 470 сўм;
  • ёшга доир энг кам пенсиялар — ойига 513 350 сўм;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 513 350 сўм;
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

2020 йилнинг якунига қадар:
  • 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказиш;
  • бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;
  • моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказиш белгиланди.

Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилади.

Chat