Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.
Ҳар ким:
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ёки шахсни судга мурожаат қилгани учун таъқиб этишга йўл қўйилмайди.
Мурожаат қилинадиган суд низонинг хусусиятига боғлиқ:
Судга мурожаат қилишда ишнинг судловга тааллуқлилиги ва ҳудудий судловга тегишлилиги тўғри аниқланиши керак.
Ҳар кимга унинг иши:
Тарафлар судда тенг процессуал ҳуқуқларга эга. Улар далиллар тақдим этиши, илтимосномалар бериши, иш материаллари билан танишиши, суд муҳокамасида иштирок этиши ва суд ҳужжати устидан шикоят қилиши мумкин.
Ҳеч ким қонунда белгиланган судловга тегишлилик ўзгартирилиб, бошқа судда кўрилишига мажбурланиши мумкин эмас.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори, ҳукми, қарори ёки ажрими устидан тегишли процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда:
Шикоят бериш муддати ва тартиби иш турига ҳамда суд ҳужжатининг хусусиятига қараб фарқ қилади. Шу сабабли суд ҳужжатида кўрсатилган шикоят қилиш тартибига риоя этиш зарур.
Судга мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни:
Электрон мурожаат ҳам қонунда белгиланган талабларга жавоб бериши, унда тарафлар, талаблар, иш ҳолатлари ва уларни тасдиқловчи далиллар кўрсатилиши керак.
Агар шахс давлат ичида мавжуд бўлган барча ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлса, Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.