Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4227 марта ўқилди

Савол: А. исмли аёл турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён Россия Федерациясига бориб ишлаб келаётгани, яқинда чет элда ишлаётганларнинг фаолияти ҳам иш стажига қўшилиши ҳақида эшитгани, шу ҳақда тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.

Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

К. исмли шахс бир неча йилдан буён ишсиз эканлиги сабабли, ишсизлик нафақасини қандай тартибда олиши мумкинлигини сўради.

Жавоб: Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Бунинг учун К. исмли шахс ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши ва унда иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган бўлиши лозим.

Chat