Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10822 марта ўқилди

Барча фуқаролар меҳнат муносабатларида тенг ҳуқуқ ва имкониятга эга.


 

  • Ходимларнинг ишчанлик қобилияти ва меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган (жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги ва ҳ.к.) жиҳатларига қараб ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
  • Меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва б.) ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлаш камситиш деб ҳисобланмайди.

Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Chat