Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31743 марта ўқилди

Ишсизлик нафақаси
  • Белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
  • Ишсизлик нафақасини тўлаш ишсиз шахснинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
  • Ишсизлик нафақасига солиқ солинмайди.
  • Ишсизлик нафақаси ишсиз деб тан олинган шахсга у маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган биринчи кундан эътиборан ҳисобланади ва тўланади.
  • Ишсизлик нафақаси 12 (ўн икки) ойлик давр ичида кўпи билан 26 (йигирма олти) календарь ҳафта давомида тўланади.
  • Жорий ойда ишсизлик нафақасини тўлаш ўтган ой учун амалга оширилади.
  • Тўлиқ бўлмаган календарь ой учун ишсизлик нафақасини тўлаш чоғида ишсизлик нафақаси мазкур нафақа тўланиши керак бўлган ушбу календарь ойдаги кунлар сонининг тўлиқ календарь ойдаги кунлар сонига мутаносиб миқдорда тўланади.
  • Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс касал бўлган тақдирда ишсизлик нафақасини ишсиз шахснинг қариндошлари (отаси, онаси, эри (хотини), вояга етган болалари) ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ишсиз шахснинг бошқа ишончли шахслари томонидан олишга йўл қўйилади.
  • Ўз меҳнат стажини ҳужжат билан тасдиқлаш имкониятига эга бўлмаган шахсларга ишсизлик нафақасини тайинлаш чоғида уларга илгари ишламаганлар ва биринчи марта иш қидираётганлар сифатида қаралади.
  • Ишсизлик нафақасини олиш даврида ишсиз шахс иш қидириши ва ишга жойлаштиришга доир йўлланма (ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома) ёхуд касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малакасини оширишга йўлланма олиш учун икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилиши шарт.

Давлат ишсиз шахсларга қуйидагиларни кафолатлайди
  • ишсизлик нафақаси тўланиши;
  • меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланишини ва шу давр умумий меҳнат стажига қўшилишини;
  • маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмасига кўра бепул, шу жумладан грантлар ҳисобидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни;
  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш имкониятини;
  • тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ҳамда шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олиш имкониятини;
  • маҳаллий меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар компенсация қилинишини.

Ишсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида;
  • илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.
  • Ҳарбий хизматдан, ички ишлар органларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси органларидан ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идоралардан бўшатилиши муносабати билан иш ҳақидан маҳрум бўлган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

Ишсизлик нафақаси олувчиларнинг мажбуриятлари


Ушбу талаб узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, ишсизлик нафақасини тўлаш 3 ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.

Ишсизлик нафақаси тўлашни тўхтатиб туриш ҳолатлари
  • ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
  • ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
  • ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.

Ишсизлик нафақасини тўлашни тугатиш ҳолатлари:
  • ишсиз шахс ишга жойлашганда;
  • ишсиз шахс мақбул ишга доир 2 та таклифни рад этганда;
  • ишсиз шахс ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олганда;
  • ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;
  • ишсиз шахслар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олганда;
  • ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;
  • ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;
  • ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);
  • ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;
  • ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
  • ишсиз шахс вафот этганда.

Chat